empty
 
 
"Байроқча" паттерни

"Байроқча" паттерни

"Байроқча" паттерни техник таҳлил соҳасида узоқ вақтдан бери маълум бўлган машҳур классик фигура ҳисобланади. Мазкур фигура савдо графикларининг деярли барча валюта жуфтликларида доимий равишда учрайди.
Савдо графигида "Байроқча"ни пайдо бўлиши тренднинг давом этишидан далолат беради.

"Байроқча" паттерни техник таҳлилнинг энг кенг тарқалган фигурасидир. У доимий равишда кўплаб валюта жуфтликларида учрайди.

"Байроқча"нинг пайдо бўлиши тренднинг давом этишидан далолат беради. Оддий қилиб гапирганда, "Байроқча" бизни вақтинчалик тинчликка қарамай бозор аввалги йўналишда ҳаракатини давом эттиришга мойиллиги ҳақида огоҳлантиради.

"Байроқча" ҳам буқа, ҳам айиқ турлари билан ажратилади. Буқа "Байроқча"га байроқ устуни максимал нуқтага йўналган бўлиши хосдир. Айиқ "Байроқча"га - пасаювчи тренд.

Трейдер графикда бир ягона йўналишдаги қатор шамлар кўринишидаги байроқ устунини кўриши вазияти "Байроқча"ни пайдо бўлишини билдиради. Бу ҳам тренд, ҳам нарх импульси бўлиши мумкин. Айиқ бозори учун минимал импульс нуқтаси (буқа бозори учун максимал нуқта)га етиши билан дарҳол бозордаги вазиятни кузатишни давом эттириш бизнинг фигуранинг якунловчи қисми - симметрик учбурчакнинг шаклланишини аниқлашга имкон беради. Бунда паттернни пайдо бўлиши нисбатан тез юз беради. Максимумлар ва минимумлар орқали ўтувчи иккита чизиқ унча катта бўлмаган учбурчакни етарли даражада тез бирлашса унда "Байроқча"ни шаклланиши тўғрисида дадил айтиш мумкин бўлади.

Тавсия этилган бозорга кириш нуқтаси - валюта жуфтлиги нархи байроқ устунига нисбатан ўзининг асосий тренди йўналишида учбурчакни шакллантирувчи "Байроқча"нинг чизиғини ёриб ўтиш вақти бўлади. Яъни, асосий ёки ягона тренд томонга фигура чизиғини ёриб ўтган шамнинг ёпилиши кириш нуқтаси бўлади.

Долзарб паттернлар

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок