Техник таҳлил – бу турли хил вақт оралиқларидаги маълумотларни таққослаш йўли билан нарх ҳаракатини башорат қилиш ва бозорнинг ўзини тутиш қонуниятларини аниқлаш усулидир. Форексда нарх билан ишлашда техник таҳлилнинг қўлланилиши кўпчилик трейдерлар учун жуда зарур ҳисобланади.
Техник таҳлил учта умум қабул қилинган тамойилга асосланади:
1. Бозордаги ҳаракатлар ҳамма нарсани ҳисобга олади
Нархга доимо турли хил ташқи қўзғаткичлар томонидан таъсир кўрсатиб турилади, бироқ техник таҳлил нарх ҳаракатига таъсир қилувчи сиёсий, иқтисодий ва психологик омилларни ўрганиш мажбурий эмаслигини назарда тутади, чунки нархнинг риволанишидаги бош кўрсаткич хусусан нарх ҳисобланади. Омиллардан исталганининг ҳар қандай таъсири нархда ҳисобга олинган ва акс эттирилган, шунинг учун ўрганишнинг бош объекти айнан у бўлади.
2. Нархнинг ҳаракати маълум йўналишга бўйсинади
Техник таҳлил қўлланганда тренднинг аҳамиятини тушуниш зарур. Техник ёндашувнинг бош мақсади нархнинг ҳаракатланиш йўналишини аниқлашдан иборат бўлиб, кейинчалик ана шу йўналишга мувофиқ савдо қилишдир.
Трендларнинг уч тури мавжуд:
• хўкиз, банда нарх ўсади
• айиқ, бунда нарх пасаяди
• ён томон, нарх ҳаракатида маълум бир йўналишга эга эмас
Одатда, нарх ҳаракати вақтида тренднинг турларидан ҳар бирини аниқлаб топиш мумкин, бироқ асосийси тарзида доим биттаси иштирок этади. Шунингдек шуни эсдан чиқармаслик керакки, йўналишнинг ўзгариши у узатадиган маълум бир аниқ сигналлардан сўнггина юз беради.
3. Тарих такрорланмоқда.
Мазкур тамойил инсоният тарихи давомида қоидалар ва таҳлилнинг маълум турлари ўзгармайди, деган тасдиққа асосланган бўлиб, бу турли вақт оралиқларида нарх ҳаракати йўналиши кўп карра такрорланишни кўрсатади.
Техник таҳлил усули билан бозор динамикасини ўрганиш аввало графиклар воситасида тадқиқ этилади. Бунда асосий воситалар қуйидагилар ҳисобланади:
• осцилляторлар
• япон шамлари
• барлар (кесмалар) графиклари
• чизиқли график
• трендли индикаторлар
• тўлқинли таҳлил
Техник таҳлил валюта бозорида нархларнинг ҳаракатини башорат қилишнинг асосий воситаси бўлиши мумкин. Мазкур услуб профессионал трейдерлар ва Форекс таҳлилчилари томонидан муваффақиятли фойдаланилмоқда, уларнинг кўп йиллик тажрибаси савдода техник таҳилнинг қўлланилиши мақсадга мувофиқ эканлигидан далолат бермоқда.