empty
 
 

Сток-маркет (АҚШда) ва Форекс бозори бир-биридан қатор фарқ қилувчи жиҳатларга эга. Россияда сток-маркетни акциядорлик бозори деб аташ ҳам қабул қилинган. Бу икки бозор ўртасидаги фарқ нимада?

1. Сток-маркетда иш Нью-Йорк вақти бўйича эрталаб соат 9.30 дан бошланади ва 16.00 гача давом этади. Шунинг учун битимларнинг кўпроқ қисмини кундузи амалга оширувчи трейдерлар сутканинг бу вақтида сток-маркетда фаол савдо қила олмайдилар. Ундан фарқли равишда, Форекс бозори куну-тун ишлайди (шанба-якшанбадан ташқари, бу кунлари савдо олиб борилмайди), бу эса трейдерга бозорга мослашиб ўтирмасдан ўзи учун савдо қилишга энг қулай ва тўғри келадиган вақтни танлашга имкон беради.

2. Сток-маркетда турли компанияларнинг минглаб акциялари билан савдо олиб борилгани сабабли қандай компанияларнинг ва қайси акцияларнинг нархлари ўсиши ёки аксинча камайиши мумкинлигини олдиндан билиш ёки башорат қилиш жуда мураккаб ёки амалий жиҳатдан мумкин ҳам эмас. Шунингдек, уларнинг барчаси билан муфассал танишиб чиқишнинг ҳам имкони йўқ. Шунинг учун ҳам кузатиш мумкин бўлган компанияларнинг улкан тўпламидан кейинчалик кузатиш учун бирорта асосийларини танлаб олиш ҳам мураккаб вазифа бўлиши мумкин.

Бирок Форексда кўпчилик ҳолларда, нархи АҚШ долларларида бўлган бир қанча аниқ валюталар билан савдо амалга оширилади. Шунингдек бу валюта жуфтликларининг долларга нисбатан ва бир-бирига нисбатан қиймати иқтисодий воқеалар ва янгиликларнинг таъсирига сток-мартетдаги компаниялар акцияларидан фарқли равишда анча кучлироқ таъсир остида бўлади.

Қизиқтирувчи мамлакатлар ичидаги ишларнинг ҳолатига таъсир кўрсатувчи объектив иқтисодий омилларни таҳлил қилиш анча осон, чунки иқтисодий янгиликлар оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритилиб турилиши туфайли доим эркин фойдаланишда мумкин бўладилар.

3. Мамлакат ичкарисида иқтисодий вазият ёмонлашган ва бозор доимий таназзулга юз тутган вақтларда сток-маркетда савдо қилувчи инвесторлар мураккаб вазиятга тушиб қолишади. Бундай пайтларда уларнинг даромади жуда ачинарли даражада тушиб кетади, айрим ҳолларда эса агар инвестор ўйинни пасайтиришга томон олиб бориши учун брокердан қарза пул олмагунча ҳатто нолгача ҳам тушиб қолиши мумкин. Иқтисодиётнинг циклик ривожланиши сабабли у ўсгандан сўнг албатта пастга тушиш вақти келади, унинг давомийлиги бир неча ойдан бир неча йилгача ўзгариши мумкин.

Бу вақтда Форекс бозорида, сток-маркетдан фарқли равишда, трейдерлар нархи ошиб бораётган валютани сотиб олиб ва нархи тушиб бораётган валютани сотиб, савдони амалга оширишади. Мана шу Форекс валюта бозорида савдо олиб боришнинг ва ундан фойда олишнинг асосий тамойилидир.

Форекс валюта бозорининг бир қатор ижобий жиҳатларига қарамай сток-маркет акциялар бозорига нисбадан бу ерда юз фоизли ютуққа ҳеч ким кафолат бера олмайди. Стоп-маркетдагига ўхшаш, бу ерда ҳам ўзининг барча маблағларини йўқотиш эҳтимоли бор.

Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок