empty
 
 

Мазкур валюта жуфтлиги бўйича битимларга киритилган пул маблағларининг битимларга киритилган маблағларнинг умумий сонидан фоиз

У ёки бу валюта жуфтлиги бўйича позициялар ҳажми бозордаги барча позицияларни ҳисобга олган ҳолда жуфтликда иштирок этувчи маблағларнинг ҳажмини кўрсатади. Валюта жуфтлиги бўйича позициялар ҳажми индикатори валюта жуфтлигининг (буқалар ва айиқлар) ҳам харидорлари, ҳам сотувчиларининг умумий киритилган маблағлари даражасини, яъни бозорнинг айни пайтдаги ҳажмини кузатишга ёрдам беради. Валюта жуфтликлари бўйича позициялар ҳажми валюта жуфтликлари бўйича битимлар сонининг кўрсаткичи билан бирга Форекс-трейдерларнинг аниқ бир валюта жуфтлиги бўйича савдоларда манфаатдорлигини кўрсатади.

Валюта жуфтлиги бўйича йиғинди ҳажми кўрсаткичининг афзаллиги битимлар сонига боғланмаган ҳолда ҳақиқий ҳажм тўғрисидаги ахборотни олиш имконияти ҳисобланади, чунки ҳажми 100 лотга тенг позиция 1 лот бўйича 5 та битимга қараганда бозорга кўпроқ таъсир қилади.

Валюта жуфтлиги бўйича позициялар ҳажмларининг тушиб кетиши ўйинчиларнинг мазкур валюта жуфтлигига қизиқишнинг пасайишини ва ён томонга ҳаракатинг эҳтимоллилигини англатади.

ИнстаФорексдан MetaTrader терминалида мазкур статистиканинг кўриниши XXYYYYYYY символи кўринишида келтирилган, бунда XX қуйидаги қийматларга эга:

EURUSD учун XX=EU
GBPUSD учун XX=GU
USDCHF учун XX=UC
USDJPY учун XX=UJ
USDCAD учун XX=UD
EURCHF учун XX=EC
EURJPY учун XX=EJ
GBPCHF учун XX=GC
GBPJPY учун XX=GJ

Символни акслантириш учун ИнстаФорекс компаниясидан MetaTrader 4 савдо терминалида Бозор шарҳида ўнг тугмачани босиш ва "Ҳамма символларни кўрсатиш" менюсининг бандини танлаб олиш зарур.

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок