empty
 
 

Мазкур валюта жуфтлиги бўйича йиғинди позиция барча битимлар йиғиндисини уларнинг умумий ҳажми ва йўналишини ҳисобга олган ҳолда кўрсатади. Йиғинди позиция бозорнинг харид қилишга ёки сотишга йўналтирилганлигини, шунингдек бу йўналтирилганликнинг ҳажмини кўрсатади. Барча битимлар йиғиндисини ҳисобга олиш харид қилишга позицияларни қўшиш ва сотувга ундан барча позицияларни айриш тамойили бўйича олиб борилади. Берилган валюта жуфтлиги бўйича йиғинди позициянинг қиймати қанчалик катта бўлса, валюта жуфтлиги харидорларининг (буқаларнинг) бозорда иштирок этиш даражаси шунчалик юқори бўлади. Валюта жуфтлиги бўйича йиғинди позициянинг қиймати қанчалик кичик бўлса, валюта жуфтлигини сотувчилар (айиқлар) бозорда иштирок этиши даражаси шунчалик юқори бўлади.

Валюта жуфтлиги бўйича йиғинди позиция қиймати экстермал даражада юқори бўлиб қолса, бу ҳолат трендли савдо ҳолида харид қилишга сигнал тарзида, ёки трендга қарши ишлаш ҳолида сотишга сигнал тарзида баҳоланиши мумкин.

Валюта жуфтлиги бўйича йиғинди позициянинг қиймати экстремал даражада паст бўлиб қолганда, бу ҳолат трендли савдо ҳолатида сотишга сигнал тарзида, ёки трендга қарши ишлаш ҳолида сотишга сигнал тарзида баҳоланиши мумкин.

ИнстаФорексдан MetaTrader терминалида мазкур статистиканинг кўриниши XXYYYYYYY символи кўринишида келтирилган, бунда XX қуйидаги қийматларга эга:

EURUSD учун XX=EU
GBPUSD учун XX=GU
USDCHF учун XX=UC
USDJPY учун XX=UJ
USDCAD учун XX=UD
EURCHF учун XX=EC
EURJPY учун XX=EJ
GBPCHF учун XX=GC
GBPJPY учун XX=GJ

Символни акслантириш учун ИнстаФорекс компаниясидан MetaTrader 4 савдо терминалида Бозор шарҳида ўнг тугмачани босиш ва "Ҳамма символларни кўрсатиш" менюсининг бандини танлаб олиш зарур.

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок