Кўрсаткич ўз ичига Sell Limit туридаги сотишга ўртача даражаларини ва Sell Stop туридаги сотишга кечиктирилган ордерларнинг ўртача даражаларини акс эттиради. Иккала қиймат Forex бозори трейдерларининг мазкур жуфтлик бўйича харид қилишга қисқа позицияларга киришга тайёрлигини кўрсатади.
Sell Limit ордерларининг ўртача нархи қиймати савдоларнинг боришида курснинг кўтарилиши ҳолига валюта жуфтлигининг қаршилик кўрсатиш тахминий даражасини кўрсатади, яъни Sell Limit ордерларининг ўртача кириш нуқтасига яқинлашганда курснинг кўтарилиши секинлашишини кутиш керак бўлади. Sell Stop ордерларининг ўртача нархи қиймати савдоларнинг боришида курснинг тушиб кетиши ҳолида валюта жуфтлигининг тахминий "тешиш" даражасини кўрсатади. Бу Sell Stop ордерлари чиқариб қўйиладиган ўртача даража шундаки, бунда айиқлар пастга тушувчи трендга бирлашишга тайёр бўладилар.
Sell limit ва Sell Stop ордерларининг ўртача кириш нуқтасининг иккала қиймати ҳеч қачон жорий нархга етиб бормайди, чунки нархнинг у ёки бу томонган ҳаракатлангани сари сотувга кечиктирилган ордарларнинг бир қисми ишлаб кетади, бу эса Sell limit ва Sell Stop ордерларининг ҳисобланадиган ўртача кириш нуқтасининг узоқлашишини вужудга келтиради. Шу муносабат билан мазкур кўрсаткичдан фақат Sell Limit ёки Sell Stopнинг ўртача даражасини айни пайтда жорий нархга нисбатан қанчалик яқин туришини таҳлил қилиш нуқтаи назаридангина фойдаланиш мумкин.
ИнстаФорексдан MetaTrader терминалида мазкур статистиканинг кўриниши XXYYYYYYY символи кўринишида келтирилган, бунда XX қуйидаги қийматларга эга:
Символни акслантириш учун ИнстаФорекс компаниясидан MetaTrader 4 савдо терминалида Бозор шарҳида ўнг тугмачани босиш ва "Ҳамма символларни кўрсатиш" менюсининг бандини танлаб олиш зарур.