empty
 
 

"ИнстаФорексдан Lamborghini ютиб ол!" акциясининг шартлари


1. Умумий қоидалар

    • 1.1 Акциянинг номи – "ИнстаФорексдан Lamborghini ютиб ол!" (бундан буён – Акция).
    • 1.2 Акция ИнстаФинтех компаниялар гуруҳи томонидан ташкиллаштирилган (бундан буён – Ташкилотчи).
    • 1.3 Акция доирасида Lamborghini Huracan автомобилининг ўйини ўтказилади.
    • 1.4 Акцияни умумий ўтказилиш муддати – 2016 йил 26 декабрдан 2.19 йил 20 декабргача (бундан буён – Акциянинг ўткизилиш даври).

2. Акция иштирокчилари

    • 2.1 Акцияда ИнстаФорекс компаниясида ҳақиқий ҳисоб-варақлари эгалари бўлиб ҳисобланган лаёқатли вояга етган фуқарорлар иштирок этишлари мумкин (бундан буён – Иштирокчи).
    • 2.2 Акцияда иштирок этиш учун ИнстаФорекс компаниясидаги ҳақиқий ҳисоб-варағини 1000 АҚШ долларига ёки ундан ортиқ миқдорда Акция ўтказилиши даврида тўлдириш ва рўйхатдан ўтиш зарур. ИнстаФорекс клуб карталари эгалари учун Акцияда иштирок этиш учун зарур бўлган минимал депозит суммаси 500 АҚШ долларини ташкил этади.
    • 2.3 Иштирокчи Акцияда биттадан ортиқ ҳисоб-варағини рўйхатдан ўтказиши мумкин, бу билан у бош совринни ютиб олиш имкониятини оширади. Бироқ, 100 тадан ортиқ ҳисоб-варағини очилгани маълум бўлган ҳолда танловлар маъмурияти мазкур мижознинг Акцияда иштирок этаётган ҳисоб-варақлари сонини 100 та ҳисоб-варағигача қисқартириш ҳуқуқига эга.
    • 2.4 Акцияда қуйидаги шартни қаноатлантирувчи ҳар қандай ҳисоб-варағи иштирок этиши мумкин: A - B + C > $1000, бу ерда A - 2016 йил 26 декабрдан бошлаб тўлдиришлар суммаси, B - 2016 йил 26 декабрдан бошлаб ечишлар суммаси, C - савдо натижаси. Агар С<0, унда шарт А - В > $1000 гача қисқартирилади. ИнстаФорекснинг клуб карталари эгалари ҳисоб-варағи қуйидаги шартни қаноатланитиши керак: A - B + C > $500, бу ерда A - 2016 йил 26 декабрдан бошлаб тўлдиришлар суммаси, B - 2016 йил 26 декабрдан бошлаб ечишлар суммаси, C - савдо натижаси. Агар С<0, унда шарт А - В > $500 гача қисқартирилади.

3. Савдо шартлари

    • 3.1 Бозордан ташқари нархлар бўйича очиладиган барча савдо ордерлари бекор қилиниши керак.
    • 3.2 Иштирокчи савдо маслаҳатчилари ва савдо стратегияларидан чекланмаган миқдорда фойдаланишлари мумкин.
    • 3.3 Иштирокчи исталган пайт ўзининг савдо ҳисоб-варағи турини техник қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиган ҳолда Swap-Free га (ва аксинсинча) ўзгатириши мумкин.
    • 3.4 Акцияда иштирок этувчи ҳисоб-варақлари учун қолган барча савдо шартлари ИнстаФорекс компаниясидаги ҳақиқий ҳисоб-варақлари учун белгиланган савдо шартларига ўхшашдир.

4. Ғолибларни аниқлаш

    • 4.1 Lamborghini Huracan автомобили ютуғи ғолибини (бундан буён - Акция ғолибини) аниқлаш.
      • 4.1.1 Акция ғолибининг ҳисоб-варағи қуйидаги схема воситасида аниқланади: ғолибни аниқлаш алгоритмида ҳисоб-варағининг охирги 5 та рақамидан фойдаланилади (бу рақам 5 хонали, 6 хонали ёки 7 хонали бўлишидан қатъиназар). Агар бу 5 та рақам Lamborghini-сони билан мос келса, у ҳолда шу ҳисоб-варағининг эгаси Акция ғолиби бўлади.
      • 4.1.2 2019 йилнинг 20 декабри жума куни соат 23:59да қўйидаги жуфтликлар бўйича савдо ёпилиши пайтига курсларни қайд қилиш тадбири ўтказилади:
        • Lamborghini-сонининг биринчи рақами – EURUSD ёпилиш нархининг охирги рақами
        • Lamborghini-сонининг иккинчи рақами – GBPUSD ёпилиш нархининг охирги рақами
        • Lamborghini-сонининг учинчи рақами - USDJPY ёпилиш нархининг охирги рақами
        • Lamborghini-сонининг тўртинчи рақами - USDCHF ёпилиш нархининг охирги рақами
        • Lamborghini-сонининг бешинчи рақами – USDCAD ёпилиш нархининг охирги рақами
      • 4.1.3 Агар генерация қилинган Lamborghini-сони билан мос тушган ҳисоб-варағи Иштирокчи бўлиб ҳисобланмаса, у ҳолда ундан кейинги, ёки ундан олдинги ҳисоб-варағи ғолиб деб топилади. Ғолиб қуйидаги формула бўйича ҳисобланадиган энг катта депозит қоидасига кўра танлаб олинади: A - B + C.
      • 4.1.4 Агар шу тарзда генерация қилинган Lamborghini-сони билан бир нечата рақамлар мос келса, у ҳолда 6 хонали соннинг биринчи рақамини ташлаб юбориш натижаси ва 7 хонали савдо савдо ҳисоб-варағи биринчи икки рақамни ташлаб юбориш натижасида ҳосил қилинган 5 хонали ҳисоб-варағи, у ҳолда бош соврин энг катта депозитли ҳисоб-варағи эгасига тегади (энг катта депозит қуйидаги формулага кўра аниқланади: A - B + C).

5. Натижаларни эълон қилиш

    • 5.1 Танлов иштирокчиларининг ҳисоб-варақларини рўйхатга олиш юз берадиган мамлакатлар ва минтақалар статистикаси эълон қилиниши мумкин.
    • 5.2 Акция натижалари у якунлангандан сўнг ва барча зарур текширувлар ўтказилгандан сўнг 45 кун мобайнида эълон қилинади.
    • 5.3 Танлов якунлари ва тақдирлаш тадбири ҳақидаги репортаж www.instaforex.com веб-сайтида ва бир қатор телевизион ва босма ОАВларда эълон қилинади.

6. Совринлани топшириш

    • 6.1. Умумий қоидалар.
      • 6.1.1 Акция ғолиби Акция натижалари ва ўйин эълон қилингандан сўнг 20 кун ичида Ғолиб Ташкилотчи билан телефон орқали совринни қабул қилиб олиш санаси, вақти ва жойини келишиб олади.
      • 6.1.2 Ғолиб савдо ҳисоб-варағи аниқлангандан сўнг Ташкилотчи Иштирокчини тўғрисидаги маълумотни, шунингдек унинг Акцияда иштирок этишининг қонунийлигини мазур қоидаларнинг 2.1 - 2.3 бандларига мувофиқ текширади. Агар бирор маълумот ҳақиқий бўлмай қолса, шунингдек агар Иштирокчи Акцияда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмаса, у ҳолда ўйин ҳаққоний эмас деб ҳисобланади.
      • 6.1.3 Совринни олиш тартиби бузилган ҳолда (паспортнинг йўқлиги, ёки унинг амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги ва бошқалар) Ташкилотчи Совринни беришни рад этиши ҳуқуқига эга.
    • 6.2 Акциянинг бош соврини – Lamborghini Huracan автомобилини топшириш.
      • 6.2.1 Совринни Ғолиб РФдаги компаниянинг марказий ваколатхоналаридан бирида (Калининград ва Москва) олиши мумкин ёки Ғолиб билан келишилган ҳолда дунёнинг истаган нуқтасига етакзиб берилиши мумкин.
      • 6.2.2 Акция фақат Ғолиб паспортини ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим этилганда ва қабул қилиш - топшириш далолатномаси имзолангандагина амалга оширилади, далолатномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: иштирокчининг фамилия, исми, отасининг исми туғилган санаси, паспорт маълумотлари, алоқа учун телефон рақами албатта аҳоли пунктининг кодини кўрсатган ҳолда. Юқорида санаб ўтилган реквизитлардан исталганини тақдим этмаслик ғолибнинг совринни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
      • 6.2.3 Агар Ғолиб совринни шахсан ўзи қабул қилиб олиш имконига эга бўлмаса, у ҳолда ғолибнинг нотариал тасдиқланган ишончномаси асосида топшириш шартномаси бошқа шахсга расмийлаштириши мумкин.
      • 6.2.4 Совринни олган пайтдан бошлаб Акциянинг истаган Иштирокчиси амалдаги қонунда белгиланган барча солиқлар ва бошқа мавжуд мажбурий тўловларни тўлаш учун жавобган бўлади.
      • 6.2.5 Автомобилни ғолиб яшайдиган манзилга элтиб бериш ҳаражатларини ИнстаФорекс компанияси ўз зиммасига олади. Бироқ Ғолиб ўз зиммасига солиқлар ва божхона йиғимлари бўйича харажатларни олади.
      • 6.2.6 Ғолиб Акциянинг бош соврини ўрнига муқобил совринни - 300 000 АҚШ доллари суммасидаги савдо ҳисоб-варағини очиш ва уни бошқаришни танлаши мумкин. Мазкур савдо ҳисоб-варағи бир қатор ҳусусиятларга эга:
        • 300 000 АҚШ доллари миқдордаги бошланғич маблағлар ғолиб верификация қилишнинг икки даражасини ўтганидан сўнг савдо ҳисоб-варағига ўтказилади;
        • 300 000 АҚШ долларига миқдоридаги бошланғич маблағларни ечиб олиш мумкин эмас, бироқ унда олинадиган фойданинг 50% чекловларсиз ечиб олиниши мумкин;
        • очиқ битимларнинг максимал миқдори барча битимлар 600 та бўлиб, лотларнинг йиғинди миқдори билан кўпи 10 лотдан ошмаслиги керак;
        • битимнинг минимал миқдори 6 лотни ташкил этади;
        • соврин маблағлари учун лотнинг имкони борича максимал ҳажмдаги бирлик бир томонга йўналган ордерлар очилганда ёки бундай ордерлар сунъий равишда жуда кўп бир томонга йўналган позицияларни очиш йўли билан шакллантирилганда бундай савдо стрегияларидан фойдаланиш ман этилади;
        • фойдани чиқариш учун қулай бўлган масимал ўлчов, соврин маблағларининг икки карра йиғиндиси ҳисобланади.
      • 6.2.7 Маблағларни ҳар қандай ечиб олишда берилган соврин тўла ҳажмда бекор қилинишига Ғолиб рози бўлади.

7. Якуний қоидалар

    • 7.1 Ташкилотчи Акцияни ўтказилиши билан боғлиқ маълумот ва ахборотларни рухсат этилмаган ҳолда фойдаланишдан ҳимоя қилиш чораларини кўради ва Акцияни ўтказиш билан боғлиқ ахборотни учинчи шахсларга тақдим этишга мажбур эмас.
    • 7.2 Акцияда иштирок этиш ҳолатининг ўзи ютуқ теккан ҳолда Иштирокчини қуйидагиларга рози бўлишидан далолат беради:
      • Ташкилотчи томонидан реклама мақсадида интервью беришга, шу жумладан радио, телевидение бўйича, бошқа оммавий ахборот воситаларида;
      • Ташкилотчи томонидан реклама мақсадларида унинг тасвиридан (фотосуратлар ва бошқалар);
      • бунда унинг исми, фамилияси танлов Ташкилотчиси томонидан қўшимча тўловларсиз реклама мақсадларида фойдаланилади;
      • мазкур бандда объектлардан фойдаланилган ҳолда тайёрларган барча реклама материалларига муаллиф ҳуқуқи Ташкилотчига тегишли бўлади.
    • 7.3 Акцияни ўтказиш ва унинг натижалари билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган барча жанжаллар ва келишмовчиликлар музокалар йўли билан ҳал қилиниши лозим.
    • 7.4 Акцияда иштирок этиш Иштирокчиларнинг уни ўтказиш шартлари ва қоидалари билан танишган эканликларини ва уларга тўла розиликларини англатади.
    • 7.5 Агар Акция Ғолиби уни ўтказиш шартлари ва қоидаларига риоя қилишдан бош тортса, у ҳолда унинг Акцияда иштирок этиши бекор қилинади.

8. Акция шартларининг тили

    • 8.1. Шартларнинг асосий тили инглиз тили ҳисобланади.
    • 8.2. Мижозларга қулайлик учун Акциянинг шартлари бошқа тилларга таржима қилишини мумкин. Мазкур таржима мутлақо ахборот ҳусусиятига эга.
    • 8.3. Акциянинг мазкур шартларининг инглиз тилидаги версияси ва уларнинг таржимаси ўртасида ҳар қандай келишмовчилик юзага келганда, унинг инглиз тилидаги версияси устувор ҳисобланади.

Танловнинг бош саҳифаси

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок