empty
 
 

Япон шамлари (Japanese Candles, Candlestick) – маълум вақт даври учун нарх ҳаракатини аниқлаш имконини берувчи Форекс бозорини техник таҳлил қилишнинг усули. Графикдаги япон шамларининг модели бозор кайфиятини намойиш этади, шунингдек бўлиш мумкин бўлган тренд бурилишлари тўғрисида сигналлар беради.

Япон шамлари (Japanese Candles, Candlestick) - валюта бозорини техник таҳлил қилишнинг оммабоп услубларидан бири бўлиб, у савдога XVIII асрда Япониядан кириб келди ва ҳозирги кунгача бутун дунёдаги трейдерлар орасида талаб этиладиган услубдир. Япон шамлари ўз номини элементлари кўз билан қараганда шамни эслатадиган графиги туфайли олди. Графикнинг ўзи нархнинг очилиши ва ёпилиши даражаларининг нисбатини акс эттиради, шунингдек маълум вақт оралиқларида нарх диапазонининг максимум ва минимумларини кўрсатади.

Графикнинг координаталар тизими тўғри бурчакли бўлиб, унда вертикал ўқ нарх миқдорини, горизонтал ўқ эса вақтни кўрсатади.

Графикни асосий элементи цилиндр бўлиб, у шамнинг танаси деб аталади, у очилиш ва ёпилиш нархлари орасидаги оралиқни намойиш қилади.

Япон шамлари

Пастки горизонтал чизиқ очилиш (open) нархини, юқоридагиси - ёпилиш (close) нархини кўрсатади. Юқори ва пастки вертикал чизиқчалар мос ҳолда нархнинг максимуми (high) ва минимуми (low)ни акс эттиради.

У ёки бу даврда валюта курсининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда шамнинг танаси маълум бир рангга бўялади, одатда, қора ёки оқ рангга.


Япон шамлари графигининг маъносини аниқлаш қоидалари:

Япон шамлари

•  очилиш ва ёпилиш нархларининг тенг катталиклари графикда битта горизонтал чизиқ билан акс эттирилади, шамнинг танаси эса хоч шаклини олади

•  очилиш нархи ёпилиш нархидан юқори бўлган ҳолда тана қора рангга бўялади, бу бозорнинг пастга тушганини англатади

•  агар очилиш нархи ёпилиш нархидан паст бўлганда, тана оқлигича қолади, бу бозорнинг кўтарилишини англатади

•  шамнинг узунлиги очилиш ва ёпилиш нархлари ўртасидаги оралиқни кўрсатади

Шамнинг ҳамма элементлари қайд қилиниб бўлиши ва тана тўла қурилиши билан график ўнгга силжийди ва кейинги вақт оралиғида янги шамнинг шаклланиши бошланади.

Шундай қилиб, график шамларнинг кетма-кетлигини ифодалайди ва трейдернинг ҳисоблашларига кетадиган вақтни анча тежаб нархнинг ҳаракати динамикасини аск эттиради.

Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок