empty
 
 
ИнстаФорекс билан география

ИнстаФорекс билан география

ИнстаФорекс ТВдан география — бу саёҳатларга янгича нигоҳдир. Бизнинг суратга олиш гуруҳларимиз дунёнинг жуда кўп молия марказларида бўлишди ва қадимги маданий анъаналар замонавий омилкор ҳаётнинг суръатлари билан қандай чирмашиб кетаётганини аниқлашди.
Малайзия
ИнстаФорекс компанияси ҳақиқатан ҳам ажойиб автомобилларни ютуққа қўйган! Nazri Bin Zainuri Малайзиядан - бунинг ёрқин исботидир! Акцияда у фақат битта савдо ҳисоб-варағини рўйхатдан ўтказди ва шу туфайли ғолиб бўлди! Lotus Elise спорткарининг бахтли соҳиби ИнстаФорекс билан савдо қилиш ва ўйинда ғолиб бўлиш тўғрисида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Чех республикаси
Раллий жамоаснинг ҳаёти - бу мусобақалар қатори ва уларга тайёргарлик кўришдан иборатдир. Бир марафон тугаши билан тактикада камчиликларни таҳлил қилиш учун ва машинанинг техник кўрсаткичларини яхшилаш устида тиришқоқлик билан ишлаш учун вақт келади. Мазкур видеоматериал InstaForex Loprais Team жамоаси ва унинг пилоти Алеш Лопрайснинг кундалик ҳаётига бағишланган бўлиб, бу пилот учун пойга - ҳаёти тарзидир.
Лондон
Британиянинг World Finance журнали ИнстаФорекс компаниясига World Finance Awards мукофоти якунлари бўйича учинчи марта "Осиёнинг энг яхши брокери" фахрий унвонини берди. Бу воқеа ҳақида унча катта бўлмаган репортажни кўришингизни ва Лондоннинг манзараларидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.
Дубай
Оспон ўпар иншоотлар қатори ва кўп ярусли тезкор магистраллар - бу Бирлашган Араб Амирликларининг маъмурий ва тижорат маркази Дубайдир. Бу кўп маданиятли ҳудудда доимий янгиланишга интилиш ва юқори технологияларга чанқоқлик тақводорлик ва анъанавий ҳаёт тарзи билан тинч ҳолда биргаликда яшайди. ИнстаФорекс компанияси ҳам анъаналарни ҳурмат қилади. Ислом динига эътиқод қилувчилар учун махсус тарзда свопни ҳисобга олмаган ҳолдаги алоҳида ҳисоб-варағи яратилган.
Дубай шаҳри шунингдек жаҳондаги олтин билан савдо қилишнинг энг йирик марказидир. Машҳур олтин бозорининг ўзидагина 1000 дан ортиқ олтин салонлар мавжуд. Заргарлик буюмларига солиқ солинмайди, олтинни сотиб олиш - бу маблағ киритишнинг жуда фойдали туридир. "Олтин шаҳар", унинг савдо тарихи бир неча асрларни ўз ичига олади, - бу дунё аҳамиятидаги молия маркази ва бизнесменларнинг энг юқори даражадаги учрашув жойларидир.
Абу-Даби
Бирлашган Араб Амирликлари ҳамма нарсанинг имкони мавжуд бўлган мамлакатдек туюлади, унинг пойтахти Абу-Даби эса - ушалмайдиган орзулар шаҳри бўлиб кўринади. Шишадан қурилган осмон ўпар иншоотлар ва футуристик бинолар арабистон саҳроси доирасида тасаввурни лол қолдиради. Ярим аср аввал жаҳоннинг бу энг бой шаҳри, ҳозир уни "Араб Манхэттени" деб аташади, на электр, на водопроводи бўлмаганига ишониш қийин. БАА иқтисодиётининг гуллаб яшнашининг асосий ташкил этувчиси бўлган нефтга барқарор юқори нархлар бугун ҳар бир трейдернинг муваффақияти гарови бўлиши мумкин. Жаҳон молия марказларидан бири бўлган Абу-Дабида ҳар йили энг нуфузли молия кўргазмалари ва конференциялари ўтказилади. 2011 йилда "Forex&Investment Summit" ҳар йиллик кўргазмада ИнстаФорекс халқаро брокери "Энг яхши Ритейл Форекс-брокер" мукофотини олди.
"Дакар-2012" раллисига бориш доирасида Игуасу шаршарасини суратга олиш
ИнстаФорекс TVнинг тасвирга тушириш гуруҳи Жанубий Америка ҳудудида ўтаётган ва ИнстаФорекс компанияси ҳомий ҳисобланган "Дакар-2012" ралли-марафонини ёритиш ва бу марафонда InstaForex Loprais Team жамоасининг иштирокини ёритиш доирасида Игуасу шаршарасида ва Бразилиянинг машҳур қушлар паркида бўлишди. Биз Сизларга тасвирга тушириш гуруҳи билан бирга осмон ўпар баландликда тушаётган бир неча тонна чиқарган шовқинни тинглашни, тропик ўрмоннинг соф нафасидан ҳаво олишга, тропик қушларнинг ёрқин бўёқларга бой манзарасидан баҳраман бўлишга таклиф этамиз. Видеоролик Сизга, нима учун шаршара оламнинг мўжизаларидан бири деб аталиши тўғрисида ва парк вольерида қайси қушларни ва ҳайвонларни қўл билан овқатлантириш мумкинлиги тўғрисида ҳикоя қилади.
"Дакар-2012" раллига бориш доирасида Рио-де-Жанейрода суратга олишлар
Аргентине, Чили ва Перуда ўтказилган "Дакар-2012" раллисида InstaForex Loprais Team жамоасини қўллаб-қувватлаш учун келган ИнстаФорекс компанияси Бразилияга ташриф буюриши ва хусусан, Лотин Америкасининг молия марказларидан бири бўлган Рио-де-Жанейрога саёҳат қилишни режалаштирда, бу шаҳар брокернинг ҳамкорлик офисларининг тармоғи географиясига тезда кирса керак. Бразилияга сафар Янги йил тантаналарига тўғри келди, Янги йилни ИнстаФорекс компаниясининг вакиллари - Бразилиядаги урф-одатга кўра пляжда, брокернинг барча мижозларига омад кулиб боқиши учун ният қилиб-океан тўлқинларга оқ атиргуллар ташланди.
Москва
ИнстаФорекс компанияси 2011 йил 11-12 ноябрда Москва шаҳрида ўтказилган ShowFX World молия кўргазмасида иштирок этиб, ўз хизматлари ва сервисларининг кенг тўплами тақдимотини, Miss Insta Asia танлови финалистларини тақдирлаш маросимини, шунингдек ташриф буюррганлар ўртасида қимматли совринлар ўйинини ўтказди. Кўргазма доирасида Павел Шкапенко - ИнстаФорекс компаниясининг ривожлантириш бўлими катта менеджери ИнстаФорекс ТВга интервью бериб, унда компаниянинг Россиянинг брокерлик хизматлари бозоридаги муваффақияти сирлари тўғрисида гапириб берди.
Испания
Илона Корстин - ИнстаФорекс компаниясининг юзи, у Испаниянинг "Авенида" баскетбол жамоаси учун қатнашади, у ИнстаФорекс ТВ мухбирларини Саламанка шаҳрига, Испания чемпионатининг финал ўйинига таклиф этади. Илонанинг жамоаси ғолиб бўлган баскетбол ўйинидан ташқари журналистлар Саламанканинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди: Европадаги қадимги университет - унда ўз вақтида Сервантес, Кальдерон ва Лопе де Вега ўқишган, шунингдек Испаниянинг Уйғониш даври услубида қурилган соборлар ва саройларга ташриф буюришди.
Куала-Лумпур – Малайзиянинг иқтисодий маркази
ИнстаФорекс халқаро брокери ваколатхоналари тармоғи бугунги кунда бутун дунё бўйлаб 200 дан ортиқ офисни ташкил этади. Улардан бири Малайзиянинг пойтахти Куала-Лумпурда жойлашган. Компания офиси жаҳонга машҳур бўлган Петронас осмон ўпар - эгизак миноранинг 40-қаватида қулай тарзда жойлашган бўлиб, бу минораларнинг баландлиги 450 м. Миноралар пойтахтнинг - Малайзиянинг маданий, иқтисодиёт ва молиявий маркази рамзи ҳисобланади. Сизнинг эътиборингизга замонавий жанубий Осиё мегаполисида бўлган ИнстаФорекс ТВ тасвирга олиш гуруҳининг репортажини ҳавола қиламиз.
Сингапур
Сингапур бугун – бу иқтисоди, молия инфраструктураси жуда кучли ривожланган, ҳуқуқий, солиқ тизими самарали бўлган ва дунёдаги энг юқори ЯИМга эга бўлган шаҳар-давлатдир. Қисман айнан шунинг учун ҳам "Жанубий-Шарқий Осиёнинг дурдонаси бўлган" - Сингапур - нуфузли молиявий кўргазмаларни ўтказиш жойи ҳисобланади.Singapore Finance and Investment EXPO 2012 ни ёритиш ва Сингапурнинг муваффақияти форумуласини излаш ИнстаФорекс ТВ суратга олиш гуруҳини халқаро бизнес ҳамжамиятининг энг муҳим марказларидан бирига чорлади.
Киев
Замонавий Киев Украинанинг маъмурий, маданий, молиявий маркази ва иқтисодий салоҳияти катта бўлган Европанинг энг йирик шаҳарларидан бири ҳисобланади. Украинада фаолият юритаётган 250 дан ортиқ хорижий ва мамлакат банкларидан тахминан 100 таси ўз фаолиятини Киевда амалга оширади. Пойтахтда шунингдек фонд биржалари, консалтинг ва клиринг компаниялари, инвестиция фондлари муваффақиятли фаолият юритишади. Бу шаҳар ShowFX Worldнинг молиявий кўргазмаларини доимий равишда ўтказадиган жойларидан бири ҳисобланади. 2012 йилнинг май ойида ўтказилган бундай тадбирлардан бирининг стратегик ҳамкори ва иштирокчиси тарзида ИнстаФорекс компанияси бўлди.
  • Большая пятерка
    от ИнстаФорекс
    ИнстаФорекс продолжает претворять
    в жизнь ваши самые смелые мечты.
    СТАТЬ УЧАСТНИКОМ
  • Счастливый депозит
    Пополни счет на $3 000 и получи еще $1000!
    В октябре мы проводим розыгрыш $1000 в рамках акции "Счастливый депозит"!
    Пополнив счет на сумму не менее $3 000, вы автоматически становитесь участником акции.
    СТАТЬ УЧАСТНИКОМ
  • Девайсы в подарок
    Становитесь участником розыгрыша мобильных девайсов при пополнении счета от $500
    СТАТЬ УЧАСТНИКОМ
  • Бонус ИнстаФорекс 100%
    Прекрасный шанс увеличить первый депозит на 100%
    ПОЛУЧИТЬ БОНУС
  • Бонус на каждое пополнение ИнстаФорекс 55%
    Оформите заявку и увеличивайте каждый депозит на 55%
    ПОЛУЧИТЬ БОНУС
  • Бонус на каждое пополнение ИнстаФорекс 30%
    Реальная возможность увеличить каждый депозит на 30%
    ПОЛУЧИТЬ БОНУС
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок