empty
 
 

Трейдерлар орасида Форекс ёки фонд бозорида савдо қилишни танлаш масаласида кўпинча мунозаралар вужудга келади. Баъзилар фонд бозори анча яхши, унда пул топиш анча осонлигини исботласа, бошқалар, аксинча, Форексда пул топиш осон ва тезроқ, чунки бу ерда кредит елкаси бор, депозитга бўлган талаблар эса минимал доб ишонтиришади. Шунинг учун савдо механизмларнинг барча деталларини яхшилаб ўрганиб чиқиш керак бўлади.

Форекс ва фонд бозори нимаси билан бир-биридан фарқ қилади?

Форекс бозори фонд бозори ўзаро жуда яқин боғланган, бироқ уларда бажариладиган операцияларнинг қонун-қоидалари билан форқ қилади. Жумладан Форексда савдо валютада амалга оширилади, фонд бозорида эса акциялар ва облигациялар билан амалга оширилади. Энг катта фонд бозорлари Нью-Йоркда, Лондонда ва Токиода жойлашган.

Фонд бозори Форексдан битта муҳим жиҳати билан фарқ қилади - бу савдо учун керак бўладиган суммалардаги фарқдир. Фонд биржасида акциялар сотиб олиш учун жуда катта маблағ керак бўлади - ўндан юзминг ва ундан ортиқ, бироқ бу ерда савдо Форексдан фрақли равишда тинч ва бир текис суръатда ўтади, бу ерда унча катта бўлмаган вақт оралиғида жуда кўп маблағ ишлаб олиш мумкин, жуда катта маблағдан ажралиб қолиш ҳам мумкин.

Фонд бозори ўз навбатида, бирламчи ва иккиламчи бозорга ажралади. Бирламчи бозорда биринчи марта чиқарилган қимматли қоғозларни жойлаштириш юз беради, Уларнинг харидорлари одатда индивидуал ва институционал (инвестиция фондлари, суғурта ташкилотлари ва бошқ.) инвесторлар ҳисобланади. Иккиламчи фонд бозорининг тузилмаси биржадан ташқари бозордан ва фонд биржасидан ташкил топади. Бу ерда эмитацияланган ва қимматли қоғозларни бошқа инвесторларга қайта сотиш амалга оширилади. Бу бозорда бош иштирокчилар спекулянтлар ҳисобланиб, улар қимматли қоғозларни пастроқ нархларда сотиб олиб, кейин эса уларни юқорироқ нархда сотишади.

Фонд бозори ва Форекснинг афзалликлари ва камчиликлари.

Фонд бозорида савдо қилишнинг асосий афзалликларини кўриб чиқамиз:

  • - қимматли қоғозлар, опционлар ва фьючерслар билан савдо қилиш;
  • - акциялар ҳаракатини олдиндан билиш мумкинлигидир. Агар валюта жуфтликларининг ҳолатига жуда кўп турли хил омиллар (инфляция, фоизли ставкалар, ривожланган мамлакатлардаги ишсизлик даражаси ва бошқ.) таъсир қилса, у ҳолда акцияларнинг эса тадқирини олдиндан билиш осонроқ. Бироқ бирор хил муҳим воқеалар, баёнотлар, статистик маълумотлар натижасида кескин динамика (нархнинг тушиб кетиши ёки кўтарилиши)га мойилдир.

Камчиликларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • - молиявий-иқтисодий инқироз юз берган ҳолда акцияларнинг қадрсизланиши;
  • - мижозларнинг ордерларининг сирпаниши, дам олиш кунларидан кейинги доимий гэплар (узилишлар) туфайли ордернинг кўрсатилган қиймат бўйича бажарилишини қийинлаштиради;
  • - биринчи бадал миқдори анча катта;
  • - акциялар савдо портфелининг ликвидлиги паст даражада, ўз товарини сотиш учун баъзан узоқ муддат кутишга тўғри келади;
  • - ўзгарувчанлик катта (нархларнинг тебраниши).

Форекс бозорининг афзалликлари орасида энг муҳимларини кўрсатамиз:

  • - барқарорлик, ахир Форекс биржа индексининг тушиб кетишидан ва бозордаги ягона товар бўлган валютанинг ўзига хослиги туфайли молиявий синишдан ҳимояланган;
  • - товарнинг ликвидлиги. Валютани тўла ҳажмда ва керакли қийматда сотилишида муаммолар юзага келмайди, чунки халқаро Форекс бозорида харидорлар жуда кўп;
  • - куну тун кириш мумкин. Истаган пайт ва интернетга кириш мумкин бўлган истаган жойда битим тузиш мумкин;
  • - ўзгарувчанлик анча паст даражада. Валюта нархларининг ҳар кунлик ўзгаришлари 1%дан ошмайди;
  • - биринчи бадал унча катта эмас. Ҳатто бир доллар билан ҳам Форексда Иш бошлаш мумкин;
  • - кредит елкаси мавжуд. Валюта бозрида операцияларни амалга ошириш учун фақат кафолат маржасинигина киритиш зарур;
  • - бозорга янги кирганлар ва бошқалар учун ДЕМО ҳисоб-варағини очиш мумкинлиги.

Форекс бозорининг айрим камчиликлари:

  • - савдо интизоми даражаси унча юқори эмас. Йўқотишларни ўзингиздан бошқа ҳеч ким назорат қилмайди;
  • - битим ҳажмларини нотўғри танлаш туфайли маблағ йўқотиш.

Якунида қуйидагиларни айтиб ўтмоқчимиз:

бозорни танлаш, шубҳасиз трейдернинг ўзига боғлиқ. Шунинг учун танловни шахсий қарашлар ва устуворликларга таянган ҳолда амалга ошириш керак. Бозордаги йўналишларни кузатинг ва бўлиши мумкин бўладиган хатар омилларини ҳисобга олинг. Инстафорекс Сизга савдоингиз омадли бўлишини тилайди!

Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок