Форекс маслаҳатчи механик савдо тизими (МСТ) ни ифода этади. Мазкур тизимлар олдиндан аниқ ёзиб қўйилган алгоритм бўйича ишлайди. Форекс маслаҳатчилари битимларни муваффақиятли баражиришга йўналтирилган бўладилар. Форекс маслаҳатчиларини деярли истаган форекс сайтида топиш ва юклаб олиш мумкин. Лекин шуни ҳам ёдда тутингки - ҳамма маслаҳатчилар ҳам бирдай фойдали бўлавермайди. Ундан ташқари, таклиф этилаётган маслаҳатчиларнинг кўпчилиги фойдасиздир ва Сизни фақат натижа бермасликка эмас, балки депозитингизни тўлиқ йўқотилишига олиб келиши мумкин.
Форекс маслаҳатчи ёрдамида Сиз қисқа вақт ичида миллионер бўлишингизга ишонманг. Айнан бу дастурларга "текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади" деган ибора тўғри келади. Ёдингизда бўлсинки, "пулли пишлоқ" истеъмол учун яроқли бўлмаслиги ҳам мумкин, чунки маслаҳатчи - бу маълум алгоритмга асосланган дастургина холос, у ўз навбатида аввал ўринли бўлган ходисаларга асосланади. Форекс бозори эса бугун ёки эртага кечадиган ҳақиқий воқеаларга ва техник таҳлилга таянади. Яъни у кутишлар билан ҳаёт кечиради ва уларга кучли даражада боғлиқ бўлади. Аммо маслаҳатчи яхши техник индикатор бўлиши мумкин бўлиб, у керакли дақиқада малум бир ҳолатларда тренд у ёки бу томонга қараб кетиши мумкинлиги эҳтимолини айтиб бериши мумкин.
Форекс маслаҳатчилари ваколатли бошқарувга муқобил сифатида тақдим этилади. Мазкур вазиятда, битимларни тузишда, Сиз бозорни мустақил таҳлил қилмай, дастур алгоритмига таянасиз. Бу ҳолда Сиз форекс масалаҳатчига обуна бўлишга қайд этилган суммани тўлайсиз, у Сизнинг брокерингиз савдо платформаси орқали битимларни мустақил тузади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам айнан Сиз агар валюта бозорида вазият Сизнинг томонигизда бўлмаса, ўз зиммангизга бутун йўқотишлар хатарини оласиз.