Форексда ишлашда капитални тўғри ҳисоблашни, етарлича даромад олиш учун қандай миқдордаги маблағларни ҳисоб-китоб қилишни, зарар кўрилган ҳолларда эса бутун депозитни йўқотмасликни билиш керак.
Бу мақсадлар учун капитални бошқаришнинг махсус усуллари мавжуд (money management):
-
Капитални бошқаришнинг мавжуд эмаслиги. Кўпчилик трейдерлар, позицияни очишда опрацияда фойдаланиладиган маблағларнинг ҳажмларини, на тахминий фойдани, на зарарларни ҳисоблашмайди. Бу тактикалардан биридир, аммо капитал унча катта бўлмаса, у ҳода бир нечта муваффақиятсиз битимлардан сўнг оддийгина йўқ бўлиб кетади.
-
Кўп каррали битимлар. Форекс бозорида турли воситалар бўйича, масалан EURUSD ва EURGBP бўйича бир неча позицияларни очишда, нархлар керакли йўналишда ҳаракатланганда трейдер бу битимлардан фойда олиши мумкин. Бу ҳолда фойда ҳам зарар ҳам унча кичик бўлмаслиги мумкин.
-
Қайд этилган сумма. Ҳисоб-варағидаги маблағлар миқдорига боғлиқ ҳолда трейдер у ёки бу позицияни очишда қандай ҳажмда маблағни хатарга қўйишга тайёр эканини ҳал қилади. Бу ҳолда трейдер ўзи ўрнатган лимитдан оширмасдан битимлар тузади.
-
Капиталнинг қайд этилган фоизи. Бу услуб олдингисига ўхшаш, фақат бунда трейдер суммани эмас, балки капитладан фоизни аниқлайди.
-
Ютуқ ва ютқизишларин мослаштириш. Амалга оширилган операциялар бўйича (ютқизишлар, ютуқлар миқдори ва уларнинг ўзаро алоқаси) статистикани мустақил юритиш керак. Ўзаро алоқани ўрнатиб (ютқизиш ва ютуқ ёки навбатлаши келади; ёки маъум миқдордаги ютқизишлардан сўнг ютуқлар келади), бир қатор ютқизишлардан сўнг тез орада ютуқни кутиб позиция ҳажмини ошириш, ёки юткизишни кутиб, уни камайтирш лозим.
-
Капитални эгри чизиғи сирпанувчи ўртачаларининг кесишиши. Кўпчилик борга кириш сигнали ёки бозордан чиқиш сигнали сифатида ўзгарувчи ўртача усули биан таниш. Мазкур усулда ўзгарувчи ўртачалар (узун ва қисқа) тузилган битимлар натижаларини аниқлаш учун фойдаланилади. Агар қисқа эгри чизиқ ўузнидан юқорида жойлашган бўлса - бу позицияни очиш учун сигнал бўлади ва улар фойда келтиради, агар пастда жойлашган бўлса - яхши пайт келишини кутган маъқул.
Форекс бозорида савдо қилиш учун капилани бошқаришнинг у ёки бу усулини ўзингиз учун танлаб олиб, Сиз ўз пулингиздан бозорда тўғри фойдаланишингиз мумкин ва улар Сизга фойда келтиради. Капитални бошқариш усуллари позиция очилгунча қўлланилади.