Форекс бозорида битимни амалга оширишда трейдер очишни истаган валюта жуфтлигини билишигина зарур бўлмай, бу валютанинг нархини ҳам билиши керак. Форекс бозорида валюта жуфтлигининг нархи аниқ рақамли қийматларга эга бўлган икки белги Ask ва Bid билан белгиланади.
Ask нархи – бу валюта жуфтлиги котировкасида катта нарх, бу нарх бўйича трейдер валюта жуфтлиги аббревиатурада биринчи бўлиб турган валютани сотиб олади. Ва мос равшида у мазкур аббревиатурада иккинчи ўринда турган валютани сотади.
Bid нархи – бу валюта жуфтлигининг котировкасида энг кичик нарх, унга кўра валюта жуфтлиги аббревиатурасида биринчи бўлиб турган валютани сотишни амалга оширади. Ва мос равишда аббревиатурада иккинчи бўлиб турган валютани сотиб олади.
Мисол кўриб чиқамиз:
Котировкаси 1.3652/1.3655 бўлган EUR/USD валюта жуфтлиги мавжуд. Бу, Сиз 1 еврони 1,3655 долларга сотиб олишингиз мумкинлигини англатади. Ёки, Сиз 1 еврони 1,3652 долларга сотишингиз мумкинлигини англатади. Харид қилиш нархи билан сотиш нархи орасидаги фарқ спред (spread) дейилади. Спред - бу Форекс бозорида савдо қилиш имконияти учун тўлов, бу брокерлик компаниясининг комиссияси деб аталади. Спредлар - валюта бозорида жуда кичик бўлади, улар банк спредларидан ўнлаб ва ҳатто юзлаб марта кичик бўлади. Majors гуруҳидаги валюта жуфтликларининг кўпчилиги учун улар 3 пунктгачани ташкил этади.